КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чон Намнинг Жанубий Корея ҳукумати қўли остидаги бармоқ излари намуналари 13 февраль куни Куала-Лумпур халқаро аэропортида вафот этган одамнинг бармоқ излари билан мос тушган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Чосон» телеканали хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг маълумотларига кўра, Жанубий Корея ҳукумати Малайзия илтимосига кўра, полицияга Ким Чон Намнинг Сеул разведкасида бўлган бармоқ излари намуналарини тақдим этган. Бу аэропортда вафот этган кишининг шахсини узил-кесил аниқлаш имконини берган.
Ҳозиргача Ким Чон Намнинг ўлдириб кетилишига алоқадорликда гумонланиб, икки киши ҳибсга олинган. Баъзи маълумотларга кўра, полиция яна бир неча кишини қидирмоқда.
Ким Чон Нам Малайзия пойтахтида 13 февраль куни вафот этди. Вафот этган шахс Ким Чон Нам эканлиги 14 февраль куни Малайзия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тасдиқланди.
Тахминий маълумотларга кўра, КХДР етакчисининг акаси Куала-Лумпур аэропортида икки аёл томонидан заҳарланган.
Изоҳ (0)