АҚШ Сенати 13 февраль, душанба куни Стивен Мнучинни молия вазири лавозимига тасдиқлади. Номзодни ёқлаб 53 сенатор овоз берди, 47 киши қарши чиқди, дея хабар беради «ТАСС».
Вице-президент Майкл Пенс шу куннинг ўзида янги вазирни қасамёдга келтирди. Маросим Оқ уйда, президент Дональд Трамп иштирокида бўлиб ўтди.
Мнучин 17 йил давомида Goldman Sachs банкида фаолият олиб борган, вице-президент лавозимигача кўтарилган. Шундан сўнг турли молиявий компаниялар, жумладан, кино соҳасига инвестициялар киритиш билан шуғулланган Dune Capital Management’га раҳбарлик қилди. У «Телба Макс: ғазаб йўли», «Қотиллар жамоаси», «Бэтмен Суперменга қарши: адолат тонгида» каби 35 фильм продюсери саналади.
Стивен Мнучин 2016 йилда Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси учун маблағ йиғиш билан шуғулланган. Forbes 54 ёшли тадбиркорнинг мол-мулкини 300 миллион долларга баҳолаганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)