Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий полицияси батальони Ингушетиядан Сурияга йўл олди, деб ёзади «Газета.ru» Ингушетия раҳбари Юнусбек Евкуровга таяниб.
«Сурияга республика фуқароларидан иборат ҳарбий полиция батальони жўнаб кетди, улар томонлар ажратилган, тинчлик шартномалари имзоланган аҳоли пунктлари ва шаҳарларда иш олиб боради», — деди республика раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, батальон тинчлик ўрнатишга қаратилган миссия билан, яъни Россия авиагуруҳи ва Сурияда душман томонларни яратиш бўйича марказ хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жўнатилган.
Евкуровнинг қўшимча қилишича, Ингушетия мамлакатга гуманитар ёрдам ҳам юборади.
Изоҳ (0)