Беларусь президенти Александр Лукашенко унинг маъмуриятида ишлайдиган давлат хизматчилари сонини 30 фоизга қисқартиришни назарда тутувчи фармонни имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Фармон Беларусь президенти маъмурияти фаолиятини такомиллаштириш, унинг тузилмаси ва ходимлари сонини мақбуллаштириш мақсадида қабул қилинган.
Қайд этишларича, Беларусь президенти маъмуриятининг ваколатлари кучайтирилади, шунингдек, давлат раҳбарининг икки ёрдамчиси лавозимлари жорий этилади.
Бундан ташқари, фармонга мувофиқ, Беларусь президентининг матбуот котиби вазифалари ва ваколатлари кўлами ҳам сезиларли равишда кенгайтирилади.
Хабар беришларича, мазкур фармон 2017 йил 1 майдан кучга киради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)