Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихиде Суга Япония Курил тизмаларидаги бешта оролга ном берилиши муносабати билан Россияга норозилик билдирганини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу бизнинг мамлакатимиз позициясига тўғри келмайди ва ачинишни келтириб чиқаради. Дипломатик каналлар орқали 13 февраль куни Россияга норозилик билдирилди», — деди Суга.
Нашр эслатишича, аввалроқ Курил тизмасидаги бешта номсиз оролга номлар берилиши ҳақидаги фармойишни Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев имзолаган эди.
Изоҳ (0)