Apple Inc. акциялари 13 февраль, душанба куни савдолар ёпилиши чоғига келиб, 1 фоизга ўсди ва рекорд даражадаги 133,29 долларга етди, деб ёзади «Интерфакс». Бу компания бизнеси истиқболлари бозор томонидан оптимистик баҳоланиши фонида юз берди.
Apple капитализацияси айни пайтда 700 миллиард долларни ташкил этади, ушбу кўрсаткич бўйича у Google қидирув тизимига эгалик қилувчи Alphabet компаниясини 100 миллиард долларга ортда қолдирмоқда.
Бу йил биринчи iPhone чиқарилганига ўн йил тўлади, ва бозор компания унга савдо кўрсаткичларини кўтаришда ёрдам берадиган бир нечта янги қурилмаларни чиқаришини кутмоқда. Бундан ташқари, Apple’нинг чет элдаги ҳисобларида 230 миллиард доллар тўпланиб қолган, АҚШ солиқ сиёсатидаги ўзгаришларни ҳисобга олиб, уларни компания тез орада мамлакатга қайтариши мумкин.
Изоҳ (0)