Марказий Хитойнинг Хунань провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш 8 нафар кончи ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса 14 февраль, сешанбага ўтар кечаси рўй берди. Портлаш чоғи конда 29 киши бўлган, улардан 18 нафари фалокат жойини тарк этишга муваффақ бўлди.
Яна уч кишининг тақдири номаълум бўлиб турибди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)