Япония бош вазири Синдзо Абэ яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокараларда қўйилган мақсадларга эришганлигини, чунки Оқ уй биринчи марта ёзма шаклда Токио назорати остида бўлган ва Хитой даъвогарлик қилаётган Сенкаку (Дяоюйдао) оролларини ҳимоя қилиш мажбуриятини олганлигини айтди, деб ёзади «ТАСС».
«Барак Обама президентлиги даврида АҚШ бундай ваъдаларни оғзаки тарзда берганди, — деди ҳукумат раҳбари. — Аммо бу қўшма ҳужжатларга киритилмаган эди. Ҳозир эса бу биринчи марта юз берди. Менинг асосий мақсадим бизнинг ҳудудимизга, сувимизга бостириб кирилган ҳолда, АҚШ президенти муҳим қарор қабул қилишини бутун дунёга кўрсатишдан иборат эди».
Бош вазир Абэ, шунингдек, Трампнинг қўшма баёнотга икки мамлакатнинг Сенкаку ороллари жойлашган Шарқий Хитой денгизидаги ҳамкорлиги тўғрисидаги бандни киритишга розилик берганини «тарихий воқеа» деб атади.
Изоҳ (0)