Оқ уй АҚШ президентлигига сайловларда қалбакилаштириш ҳолатлари кузатилгани борасида кўп миқдорда далилларни тақдим этди, деб ёзади «ТАСС» АҚШ президенти Дональд Трампнинг сиёсий маслаҳатчиси Стивен Миллерга таяниб.
«Оқ уй сайловда қайд этилган қоидабузарликлар бўйича жуда кўп далилларни тақдим қилди, бунда гап биттадан кўп штатда рўйхатдан ўтган одамлар, овоз бериш учун рўйхатдан ўтган марҳумлар ҳақида бормоқда», — деди Миллер.
Трамп сайловларда йўл қўйилган қалбакилаштириш ҳолатлари бўйича кенг кўламли текшириш ўтказиш қарори ҳақида бир неча марта огоҳлантирган эди. Унинг маълумотларига кўра, турли фирибгарликлар натижасида миллионлаб овозлар унинг собиқ рақиби Ҳиллари Клинтон активига ноқонуний равишда киритилган.
Президент ушбу фирибгарликларни текшириш учун вице-президент Майкл Пенс раҳбарлигида комиссия тузилишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)