Ўз саҳифаларида «АҚШ президенти» деган ёзув билан Алек Болдуин суратини жойлаштирган Доминикананинг El Nacional газетаси йўл қўйган хатоси учун кечирим сўради. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«El Nacional жума куни (10 февраль) Дональд Трамп фотоси ўрнига АҚШ президентига телевизион дастурда тақлид қилган актёр Алек Болдуиннинг суратини чоп этди.
El Nacional ўқувчилари ва мазкур материал ноқулайлик туғдирган барчадан узр сўрайди», — дейилади газетада орадан бир сутка ўтиб эълон қилинган билдиришда.
Маълумот учун, Алек Болдуин NBC телеканалининг Saturday Night Live кўрсатувида бир неча бор Трампни пародия қилганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)