Франциянинг Сен-Сен-Дени департаментида 11 февраль, шанба куни кечки пайт бўлиб ўтган намойишлардан сўнг камида 37 киши маҳаллий полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
2 мингга яқин киши «Тео учун адолат»ни талаб қилиб, Бобинья суди олдида тўпланди. Шу каби акциялар яқин орадаги бошқа шаҳарларда ҳам бўлиб ўтди. Аввалига намойишлар осойишталик билан ўтди, бироқ кейинчалик тартибсизликларга айланиб кетди.
Унинг қатнашчилари машиналар ва ахлат қутиларини ёқиб юборди, дўконлардаги ойналарни синдирди, ҳуқуқ-тартибот ходимларига турли буюмлар улоқтирди. Шундан сўнг полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.
Париж шимолидаги шаҳарларда тартибсизликлар ўтган ҳафта бошида, Сен-Сен-Дени департаментининг Олне-су-Буа шаҳрида рўй берган ҳодиса туфайли бошланди. У ерда 2 февраль куни маҳаллий фуқаро ўта шафқатсизлик билан қўлга олди. Полициячилар Тео исмли эркакни калтаклагани акс этган кузатув камераси ёзуви ОАВларда тарқалди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)