Туркманистоннинг амалдаги раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов учинчи муддатга республика президенти этиб сайланди. Бу ҳақда 13 февраль, душанба куни мамлакат марказий сайлов комиссияси раиси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Бердимуҳамедов сайловчиларнинг 97,69 фоизи овозини тўплади.
Марказий сайлов комиссиясига кўра, 12 февраль куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг 97,27 фоизи иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, сайловларда Гурбангули Бердимуҳамедовдан ташқари яна 8 нафар номзод президентлик лавозимига даъвогарлик қилганди.
Гурбангули Бердимуҳамедов 2016 йилда конституцияга киритилган ўзгартиришга кўра 7 йил муддатга сайланди. У илгари давлат раҳбари лавозимига 5 йилдан икки муддатга сайланганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)