Мексиканинг 18 та шаҳрида АҚШ президенти Дональд Трампга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Норозилик намойиши ташкилотчилари уларнинг қаршилиги америкаликларга эмас, Трампнинг Мексикага нисбатан сиёсати, шу жумладан, унинг чегарадаги девор қурилишига Мексика ҳукуматини ҳақ тўлашга мажбурлаш бўйича режаларига қарши қаратилганлигини таъкидлади.
Намойиш иштирокчилари, шунингдек, Мексика мамлакат аҳолисига дахлдор барча музокараларда бевосита қатнашиши лозимлигини таъкидлади.
Намойиш қатнашчиларини Мексиканинг бир неча ўнлаб университети, бизнес-ассоциациялари ва жамоат ташкилотлари қўллаб-қувватлади.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 25 январь куни Мексика билан чегарада девор қуриш ҳақида фармон чиқарди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)