Microsoft асосчиси Билл Гейтс Хитойнинг энг йирик ижтимоий тармоғи — WeChat аъзосига айланди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Гейтс тармоқда 30 сониялик қисқа видео ҳам эълон қилишга улгурган бўлиб, унда WeChat’нинг бошқа фойдаланувчиларига салом йўллаган.
Миллиардер WeChat’даги ўз саҳифасини «шахсий блог» деб атаб, унда ўзи учрашган одамлар ва айни вақтда ўқиётган китоблари ҳақида ҳикоя қилиб боришга ваъда берган.
Билл Гейтснинг WeChat’даги биринчи эълони 80 минг марта кўрилган ва 6 мингдан ортиқ «лайк» тўплаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)