АҚШнинг Priceline Group компанияси Momondo ва Cheapflights сайёҳлик қидирув тизимлари эгаси бўлган Momondo Group’ни (Буюк Британия) харид қилди. Бу ҳақда «VC.ru» хабар бермоқда.
Келишув суммаси 550 миллион долларни ташкил этди. Унинг якунлари бўйича Momondo Group компанияда 2012 йили Kayak қидирув тизими сотиб олинганидан сўнг ташкил этилган йўналишга қўшилади. Ўшанда компания мазкур сервис учун 1,8 миллиард доллар тўлаганди.
Маълумот учун, Priceline Kayak’дан ташқари меҳмонхоналарни банд қилиш сервислари бўлган Active Hotels ва Booking.com, TravelJigsaw автомобиллар ижараси лойиҳасини ҳам ўзига қўшиб олган. 2014 йилда эса ресторанларда жойларни банд қилиш сервиси OpenTable’ни 2,6 миллиард долларга харид қилиб, ўзининг энг йирик келишувини амалга оширганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)