Бангладешда юз берган икки автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 12 февраль, якшанба куни маҳаллий вақт билан 9.00 атрофида Нарсингди округида рўй берди.
«11 нафар йўловчи, жумладан, икки бола ва 4 нафар аёл икки автобуснинг юзма-юз тўқнашиши оқибатида ҳалок бўлди. Уч киши касалхонага ётқизилди. Уларнинг аҳволи ўта оғир», — дея таъкидлади округ полицияси раҳбари Омина Бегим.
Бу Бангладеш йўлларида юз берган сўнгги икки кун ичидаги иккинчи йирик ҳодиса. 11 февраль, шанбага ўтар кечаси юз берган автобус ва юк машинаси тўқнашувида 13 киши ҳалок бўлган, ўнлаб киши яраланган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)