БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб илк сафари давомида Туркияга келди ва Истанбулда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Халқаро ташкилот матбуот хизматига кўра, бош котиб Туркия етакчисига Россия билан биргаликда Остонада ўтказилган Сурия бўйича конференция учун миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга, «мамлакат халқи қўллаб-қувватлайдиган сиёсий ечимсиз бу уринишлар муваффақият келтирмаслиги»ни билдирди.
Суҳбатдошлар Ироқдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди. Гутерриш «Мосул ва бошқа ҳудудларни ИШИДдан озод қилиш бўйича операция динлараро, мазҳаблараро қарама-қаршиликларни кучайтирмаслиги, террорчилик билан кураш миллий бирдамлик рамзига айланиши зарурлиги»ни таъкидлади.
Шунингдек, БМТ бош котиби ва Туркия президенти Кипрдаги келишув билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)