Янги Зеландияда 200 га яқин қора дельфин ўзини Жанубий орол шимолидаги Фэруэлл бурни ҳудудидаги қуруқликка ташлади. Бу ҳақда 11 февраль, шанба куни Radio New Zealand маълум қилди.
Табиий ресурсларни қўриқлаш департаментининг ходими Майк Оугл мазкур маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, китсимонлар тўдасини акула чўчитиб юборган бўлиши мумкин.
Ҳайвонлардан бирининг танасида акула тишлашидан ҳосил бўлган жароҳатлар топилди. Улар унчалик катта бўлмаса ҳам, яқинда пайдо бўлган жароҳатлардир.Майк Оугл, Табиий ресурсларни қўриқлаш департаменти ходими
Қирғоқда бир неча юзлаб волонтёрлар ишламоқда. Бундан ташқари, 100 га яқин кўнгилли қуруқликка яқинлашишга уринаётган қора дельфинлар учун тирик занжир ҳосил қилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 февралга ўтар кечаси Янги Зеландияда 400 дан ортиқ кит ўзини Жанубий орол қирғоғига ташлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Мавзуга доир: Янги Зеландияда 400 дан ортиқ кит ўзини қирғоққа ташлади
Изоҳ (0)