Туркия конституциясига тузатишлар киритиш бўйича референдум 2017 йил 16 апрелда бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Олий сайлов кенгаши раҳбари маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Конституциядаги ўзгаришлар Туркияда бошқарувнинг парламентдан президентлик шаклига ўтказилишини назарда тутади.
Бу мамлакат президентига фавқулодда ҳолат эълон қилиш, вазирлар ва юқори мартабали мансабдорларни тайинлаш, шунингдек, парламентни тарқатиб юбориш имкониятини беради.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)