Бангладеш жануби-ғарбида автобус ва юк автомобили тўқнашуви натижасида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Гувоҳларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва газ баллонларини олиб кетаётган юк машинасига бориб урилган.
Тўқнашув оқибатида ҳар иккала транспорт воситаси ёниб кетган.
Қурбонларнинг 12 нафари автобус йўловчиси ва бири юк автомобили ҳайдовчиси эканлиги билдирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)