Эрон чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар 21-тур доирасида ўзаро тўқнаш келди, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
Сервер Жепаровнинг «Истиқлол»даги фаолияти ярим йилга чўзилгач, клуб уни «Сепахон» клубига ижарага берганди. Мазкур жамоа ўз майдонида сўнгги ўринни эгаллаб турган «Машинасози»ни қабул қилди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлар таркибида ўзбекистонлик Азиз Ибрагимов тўп сурди.
Қўлга киритиладиган эҳтимолий ғалаба «Сепахон»ни турнир жадвалида 1-ўринга олиб чиқиши мумкин эди. Бироқ Жепаров жамоадошлари бунинг уддасидан чиқа олмади. Қайд этиш керак, Жепаров ташрифига қадар «Сепахон» бирорта ҳам учрашувда йирик мағлубиятга учрамаганди.
«Машинасози» эса Ибрагимов ташрифидан сўнг мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, очколари сонини 13 тага етказиб олди. Жамоа қийин аҳволда экани боис, ўзини ўнглаб олиш бироз қийинроқ бўлади.
Эрон Про лигаси 21-тур 9 февраль, пайшанба
Изоҳ (0)