Россия ҳарбий ҳаво кучлари Сурия ҳудудида бўлиб турган турк ҳарбийларига қарата ракета зарбалари берди. Бу ҳақда Туркия Бош штаби маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Бомбардимон оқибатида туркиялик уч ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 11 нафари тан жароҳати олган.
Hurriyet Daily’нинг Бош штаб баёнотига асосланиб хабар беришича, ракета зарбаси Суриянинг Ал-Боб шаҳри яқинида жойлашган бинога берилган, бино ичида турк ҳарбийлари бўлган.
Бош штаб ахборотига кўра, Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон суҳбати вақтида ҳодиса оқибтида турк ҳарбийлари ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирган.
Путин Эрдўғонга ҳамдардлик билдиргани ҳақидаги ахборотни Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Песковнинг сўзларига кўра, Путин президент ҳузуридаги йиғилиш иштирокчиларига «бугун (9 февраль) куни эрта тонгда координаталар келишиб олинмагани оқибатида Ал-Бобни озод қилиш бўйича қўшма операция вақтида Россия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан террорчиларга берилган зарбалар натижасида туркиялик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани»ни маълум қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)