Ғарбий Мосулни тарк этишга ҳаракат қилган тинч аҳоли вакилларидан камида 45 нафари шу ҳафтада ИШИД жангарилари томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг The Times нашри маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Газетага кўра, 40 киши 6 февраль, душанба куни шарқий Мосулга сузиб ўтмоқчи бўлганида ўлдирилган. Эртасига яна 5 киши шундай ҳолатда жангарилар қурбони бўлди.
Террорчилар тинч аҳолини ўзларининг сафига киришларига мажбур қилган. Кишилар бундан қочиш учун шаҳарнинг ИШИДдан озод этилган шарқий қисмига қочиш ҳаракатида бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)