АҚШ сенати Жефф Сешнсни мамлакат адлия вазири ва бош прокурор этиб тасдиқлади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Унинг номзодини 52 сенатор қўллаб-қувватлади, 47 киши қарши чиқди.
30 январь куни Обама маъмурияти томонидан тайинланган Салли Йейтс юқоридаги лавозимларни бажаришдан четлатилганди. У президент Дональд Трампнинг миграция ҳақидаги фармонини судда ҳимоя қилишдан бош тортди. Ўз навбатида, Оқ уй Йейтсни хоинликда айблади.
Маълумот учун, Сешнс 22 кишидан иборат Трамп маъмуриятининг сенат томонидан маъқулланган саккизинчи аъзоси бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)