Россия шу ҳафтада Сурияга 50 та «Точка-У» ракетасини етказиб берди. Бу ҳақда АҚШ расмийларига таяниб, Fox News маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Телеканалга кўра, ракеталар икки кун давомида Суриянинг Тартус портига етказиб берилган. Бу Россия томонидан Сурияга етказилган энг йирик ҳажмдаги ҳарбий техника эканлиги билдирилмоқда.
Шунингдек, россиялик ҳарбийлар охирги кунларда Суриянинг Идлиб вилоятида мухолифат марраларига 2 та «Точка-У» ва 4 та «Искандер» ракетасини учирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)