Нигериялик қароқчилар томонидан қўлга олинган BBC Caribbean кемаси капитани алоқага чиқди. У экипажнинг барча аъзолари соғ-саломат эканлигини билдирган, дея хабар беради «РИА Новости».
Қизим билан компаниядагилар боғланиб, капитанга қўнғироқ қилишга рухсат берилгани ҳақида хабар берган. У ҳамма соғ-омон, тутиб туриш шароитлари қониқарли эканлиги, хавотирга ўрин йўқлигини айтган.Мазкур маълумотни Россиянинг Нигериядаги элчихонаси ҳам тасдиқлади.Игорь Рябой, асирликдаги денгизчилардан бирининг отаси
Биз барча денгизчилар тирик ва саломат эканлигини тасдиқлаймиз. Элчихона бу вазият билан шуғулланмоқда.Эслатиб ўтамиз, BBC Caribbean кемаси бортидан қароқчилар Россиянинг 7 ва Украинанинг бир фуқаросини ўғирлаб кетди.Артём Романов, Россиянинг Нигериядаги элчихонаси пресс-атташеси
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)