Сўнгги 20 йил давомида БМТ, ҳукуматлар ва фуқаролик жамияти ташкилотлари ҳаракатлари шарофати билан, қуролли низоларнинг 115 минг нафар вояга етмаган иштирокчилари демобилизация қилинди (ҳарбий хизматдан бўшатилди). Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик Бош Ассамблеянинг болалар ва қуролли низолар муаммосига бағишланган 51/77 резолюцияси қабул қилинганига 20 йил тўлиши муносабати билан маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига кўра, кўпайиб бораётган низолар болаларни катта хавф остига қўяди, ва уларни зўравонликдан тўлиқ ҳимоя қилишнинг ягона усули — бу инқирозлар юзага келиши олдини олиш. Қуролли низолар олдини олиш имкони бўлмаган ҳолларда, болалар учун максимал даражада қулай шароитлар, шу жумладан, таълим олиш имконияти яратилиши керак, деди Дюжаррик.
БМТ қуролли низолар шароитларида болаларга нисбатан амалга ошириладиган энг жиддий жиноятларни олтита турга бўлиб кўрсатди, булар — ўлдириш ёки мажруҳ қилиш, жинсий зўравонлик, ўғирлаш, жанговар ҳаракатларга жалб этиш, мактаб ва касалхоналарга ҳужумлар, шунингдек, гуманитар ёрдам беришдан бош тортиш.
Изоҳ (0)