Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Таниқли блогер Шарлотта Чо Корея гўзаллик саноати тараққиётининг энг истиқболли йўналишлари билан бўлишди.

Фото: «Iledebeaute.ru»

Фото: «Iledebeaute.ru»

Гилли ниқоблар

Ҳақиқий ниқоб сингари юзда қотиб турадиган гилли ниқобнинг янги таркиби ишлаб чиқилди. Янги таркибли гил билан шимдирилган юпқа варақлар ёрдамида юз териси 20-30 дақиқа давомида тозаланади ва озиқлантирилади.

Маҳаллий ўсимликлар экстрактлари

Бугунги кунда юдзу деб номланувчи маҳаллий цитрусли ва япон лимони каби ўсимликлар косметик воситалар таркибининг асосий қисми бўлиб ҳисобланади. Юдзу сепкил ва пигмент доғларини оқартиришга, терини тетиклаштиришга ёрдам беради.

Янги текстуралар

Зич ва қуюқлик ўрнига суюқроқ ва енгил тузилишга ўтилмоқда. Дерматологлар фикрича бундай тузилишдаги воситалар таъсири тез ва самарали бўлади.

Отдушкаларнинг йўқлиги

Самарадорликни ошириш ва аллергик таъсир хавфини камайтириш мақсадида бу йил ишлаб чиқарилаётган косметик воситалар таркибига ароматик компонентларни кам миқдорда қўшиш кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар