Тери мунтазам равишда озиқланишни талаб қилади. Бу мақолада терини озиқлантиришга ёрдам берувчи озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида айтмоқчимиз.
1. Редиска, шолғом, пиёз ва саримсоқ – умумий аҳвол ва кўриниш учун муҳим ҳисобланувчи организмдаги кислота-ишқор балансини тиклашга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу озиқ-овқатларда иммун тизимини мустаҳкамлашга ва ичакларни барқарор равишда тозалаб туришга ёрдам берувчи C витамини ва клетчаткалар мавжуд.
2. Тўқималарни озиқлантиришда табиий ёғли бўлган озиқ-овқатлар жуда муҳим ҳисобланади. Буларга ачитилган сут маҳсулотлари, тухум, денгиз балиғи ва ёнғоқ киради.
3. А, C ва E витаминлари – соғлом тери учун жуда муҳим. Улар мавсумий мева ва сабзавотлар (цитрусли мевалар, сабзи, қовоқ, петрушка, кинза ва оқ карам)да кўп бўлади.
4. Дуккакли ўсимликларга кирувчи – ловия, ясмиқ (чечевица) ва нўхат терининг эпидермис қаватини тиклашга, мустаҳкамлашга ва ҳимоялаш функциясини кучайтиришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)