Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Олий суд биноси олдида юз берган портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди.
Reuters’нинг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар беришича, 48 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
TOLO News телеканали ахборотига кўра, яраланганларнинг аксарияти аҳволи оғир; қурбонлар ва жабрланувчиларнинг кўпчилиги тинч аҳоли вакилларидир.
«РИА Новости»нинг полицияга асосланиб хабар беришича, суд ходимлари автобусга чиқаётган вақтда автотураргоҳдаги террорчи-худкуш ўзини портлатиб юборган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)