Премьераси Наврўз айёмига режалаштирилган «Яна маҳаллада дув-дув гап» фильмининг илк тизери эълон қилинди, деб ёзади «Darakchi.uz».
Маълумотларга кўра, Dono Productions кинокомпанияси томонидан Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида олти ой давомида суратга олинган мазкур фильм сценарийси беш йил давомида ёзилган. Кинокартина постановкачи режиссёрлари сифатида Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосовлар иштирок этган. Сценарий муаллифи — Шоира Ғиёсова.
Кинофильмнинг асосий воқеалари Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинган бўлиб, унда 100 га яқин персонаж қатнашган.
Фильмда бош қаҳрамон ролини Дилбар Икромова, унинг уч ўғлини – ёш актёрлар Эркин Бозоров, Суръат Исломов, Аббос Ибрагимовлар гавдалантирган.
Актёрлар жамоаси таркибида Ҳусан Шарипов, Гулчеҳра Жамилова, Муқаддас Ҳолиқова, Муяссар Бердиқулова, Мадина Мухторова, Валижон Шамсиев, Дилшодбек Каттабеков, Моҳира Нурматова, Шодия Тўхтаева, Ширин Исмоилова, Лазиза Нозимхонова, Зебинисо Ҳолиқова, Кумуш Ўктамова каби ўнлаб ижодкорлар бор.
Изоҳ (0)