«Ла-Ла Ленд» мюзиклини суратга олган ва шу фильм учун сценарий ёзган Дэмьен Шазелл «бадиий фильмдаги юксак режиссёрлик ютуқлари учун» АҚШ режиссёрлар гильдияси бош мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Шазеллдан ташқари, бу мукофотга Гарт Дэвис («Шер» фильми), Барри Женкинс («Ой шуъласи»), Кеннет Лонерган («Денгиз бўйидаги Манчестер») ва Дени Вильнёв («Ташриф») ҳам даъвогарлик қилган эди.
Аввалроқ «Ла-Ла Ленд» Шазеллга энг яхши режиссёрлик иши йўналиши бўйича «Олтин глобус» мукофотини тақдим этган эди. Мюзикл еттита «Олтин глобус»ни қўлга киритиб, мукофот рекордини ўрнатди.
Шунингдек, «Ла-Ла Ленд» «Оскар»га номзод бўлиш бўйича рекорд қўйган — фильм 13 йўналишда 14 марта ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)