Disney студияси режиссёр Билл Кондон томонидан суратга олинган «Соҳибжамол ва Махлуқ»нинг сўнгги трейлерини тақдим этди.
Meduza’нинг қайд этишича, фильмда бош ролларни Эмма Уотсон, Дэн Стивенс ва Люк Эванс ижро этган.
Трейлернинг рус тилига таржима қилинган талқини:
Фильм Жанна-Мари Лепренс де Бомон 1757 йилда ёзган эртак бўйича тайёрланган Disney’нинг «Соҳибжамол ва Махлуқ» мультфильмига асосланган. Картина 16 март куни катта экранларга чиқиши кутилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)