Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўз интервьюларидан бирида ҳамкасби, собиқ дугонаси Шаҳзода билан дуэт куйлаши мумкинлигини айтиб ўтган эди, деб ёзади «Darakchi.uz». Гап шундаки, Райҳоннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бир қиз мурожаат қилиб, у оғир дардга чалинганини ва унинг энг катта орзуси Райҳон ва Шаҳзода ижросидаги дуэтни тинглаш эканлигини айтган. Шунинг учун ҳам Райҳон агар ҳақиқатан ҳам шундай қиз бўлса, Райҳон унинг орзусини амалга оширишга тайёр эканлигини билдирган эди.
Шаҳзода журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда «Райҳон билан дуэт куйлаш ниятингиз борми?» деган саволга қатъий «йўқ» дея жавоб берди.
Райҳон билан қачонлардир дўст бўлгани ва бу дўстликка нима учун путур етгани ҳақида Шаҳзода шундай дейди:
«Ўртамизда гина-кудуратлар бўлган. Ҳозир буни эслашни хоҳламайман. Ҳаммаси ўтиб кетди. Афсуски, дўстлигимизни энди қайтариб бўлмайди. Биз иккаламиз ҳам етарли даражада етук инсонлармиз. Ҳозирда ҳаётимда мен беҳад яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган, меҳрибон ва оқкўнгил дўстларим бор. Афсуски, ҳаётда шундай бўлиб туради».
Изоҳ (0)