Жонни Депп кўчмас мулк учун 75 миллион, яхта харидига 18 миллион доллар сарфлади. Бу ҳақда актёрнинг ҳаддан ортиқ харажатларидан норози бўлиб, судга мурожаат қилган собиқ менежерлари маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Актёр 14 та кўчмас мулк объекти, жумладан, Францияда шато, Лос-Анжелесда уйлар, қатор оролларни харид қилиш учун 75 миллион доллар сарфлаган. Яна 18 миллион доллар элита яхта учун тўланган.
Деппнинг собиқ менежерларига кўра, 45 та «люкс» тоифасидаги транспорт воситаларини сотиб олиш ва сақлаш, санъат асарлари коллекцияси хариди учун ҳам миллионлар сарфлаган.
Шунингдек, Депп ёзувчи Хантер Томпсоннинг хокини махсус замбаракдан ҳавога сочиш учун 3 миллион доллар, шароб учун ойига 30 минг доллардан ишлатган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.