Instagram’да Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова номидан сохта маълумотлар тарқатилмоқда. Бу ҳақда хонанданинг расмий сайти маъмури Азамат Қодиров журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
«Instagram’да Юлдуз Усмонованинг сохта аккаунтини очган шахслар хонанда номидан асоссиз маълумотлар тарқатиб, мухлислар билан мулоқотга киришмоқда. Бу ҳолат турли тушунмовчиликларга сабаб бўляпти», — дейди Азамат Қодиров.
Қодировнинг қайд этишича, Instagram’да Юлдуз Усмонованинг ўзи юритадиган @YulduzIbragimovnaUsmonova ҳамда хонанда расмий сайтининг саҳифаси ҳисобланган @YulduzMusic саҳифаларигина расмий мақомга эга.
«Юлдуз Усмонова номидан очилган сохта саҳифаларнинг кузатувчилари сони 200—300 минг кишига етган. Уларда эълон қилинаётган маълумотларга ишонмаслигингизни сўраймиз», — дейди Азамат Қодиров.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)