Миссисипи штатининг Язу-Сити шаҳридаги тунги клублардан бирининг автотураргоҳи олдида отишма юз берди.
«Коммерсантъ» хабарига кўра, икки киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яраланган яна икки киши эса шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Хабар беришларича, ҳодисанинг террорчиликка алоқаси йўқ, отишма тунги клубда юзага келган келишмовчилик оқибатида содир бўлган.
Полиция ҳодиса бўйича гумонланувчини ҳибсга олган. Маълумотларга кўра, унинг исми-шарифи Бридл Барбер.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)