Эронда Брюссель Озод университети тиббиёт ўқитувчиси келиб чиқиши эронлик Аҳмадризо Жалолий ўлим жазосига маҳкум этилди. Бу ҳақда RTBF маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Муҳим гуманитар вазифани бажараётган олим ошкора жараёнсиз ўлим жазосига маҳкум этилган. Бу бутунжаҳон гуманитар ҳуқуқини қўпол бузиш бўлиб, биз бунга қарши қатъий жавоб қайтаришимиз керак», — деди университет ректори Каролина Пауэльс.
2016 йилнинг апрелида Эрондаги қариндошлариникига ташриф буюрган вақтда ҳибсга олинган Жалолий жосусликда айбланмоқда. Унинг ҳамкасблари сўзларига қараганда, профессор сиёсатга қизиқмаган, уни ҳибсга олишга Исроил вакиллари билан касбий алоқалари сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)