Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Сиэтл шаҳридаги Федерал суд АҚШ президенти Дональд Трампнинг иммиграция режимини қатъийлаштиришга қаратилган фармони бажарилишига вақтинчалик тақиқ қўйди, деб ёзади «ТАСС». Бундай қарорни судья Жеймс Робарт қабул қилди.

Фото: AP

Фото: AP

Ватинчалик тақиқловчи қарор президентнинг аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат еттида давлат фуқароларининг АҚШга киришини 90 кунга тўхтатиб турувчи фармонига тегишли бўлиб, у бутун мамлакатда амал қилади.

Робарт АҚШ президентининг иммиграция назоратини қатъийлаштириш тўғрисидаги фармонлари қоидаларини бекор қилишга қаратилган даъвони кўриб чиқмоқда, уни аввалроқ Сиэтл федерал судига Вашингтон штати бош прокуратураси берган эди. Штат бош прокурори Боб Фергюсон таъкидлашича, у суд ушбу чораларни конституцияга зид деб топишига эришмоқчи. Даъвога, кейинроқ Миннесота штати ҳукумати қўшилди. Фармоннинг ижро этилишига қўйилган вақтинчалик тақиқ ушбу даъво судда кўриб чиқилаётган пайтда амал қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)