Ислом, Софья, Имрон, Имона ва Фарзона 2016 йили Ўзбекистон пойтахтида энг кўп қўйилган исмлар бўлди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар бермоқда.
Эгизакларга эса анъанавий Ҳасан-Ҳусан, Фотима-Зуҳра исмлари қўйилган.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси маълумотига кўра, ўтган йили Тошкент шаҳрида 19 мингга яқин никоҳ қайд қилинди, 49881 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу 2015 йилгига нисбатан мингтага кўп.
Давлат статистика қўмитаси олдинроқ мамлакатдаги демографик ҳолат бўйича ҳисобот эълон қилганди. Унга кўра, 2016 йил бошидан буён мамлакат аҳолиси сони 545,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайди ва 32,121 миллион кишини ташкил этди.
Ўтган йил давомида 726,8 минг бола дунёга келди. Тошкент ва Навоий вилоятларида туғилиш коэффициенти сезиларли ошгани қайд этилди.
Мавзуга доир: Россияда болаларга Delfiн, Апрель, Оушен каби «бемаъни исмлар»ни қўйишни тақиқлашмоқчи
Изоҳ (0)