Apple «iPhone’да олинган» (Shot on iPhone) рекламасининг янги туркуми учун iPhone 7 смартфонининг ёруғлик паст бўлган шароитдаги имкониятини намойиш этишга қарор қилди, деб хабар беради TJournal.
Компания «тундан тонггача» бўлган ҳаётни акс эттириш учун бутун дунёдан фотографларни жалб этди.
Улар томонидан 2016 йил 5 ноябрга ўтар кечаси Ер юзининг турли қисмларида (Хитойдан тортиб Жанубий Африкагача) суратлар олинди.
Яқин орада бу фотосуратлар 25 мамлакатдаги реклама стендларида пайдо бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)