Америкалик Девин Стрэттон ўзининг 40 метрли тепаликдан йиқилишини тасвирга олди. У АҚШнинг Юта штатидаги Уосатч тоғида чанғи учаётган вақтида тепаликдан йиқилиб тушди, деб Washington Post’га таяниб, TJournal хабар берди.
Стрэттон бош кийимига GoPro камерасини маҳкамлаган ҳолда чанғи учган. У тепалик ёқасига келиб қолганини жуда кеч сезган ва 40 метрли баландликдан йиқилиб тушган. Чанғичининг орқасидаги сумка ва қалин қор қатлами унинг юмшоқ йиқилишига имкон берган.
Дарҳол хаёлимга автоҳалокат натижасида фалаж бўлиб қолган амакиваччам келди. Мен ҳам фалаж бўлиб қолсам керак деб ўйлагандим. Кўринишидан баландликдан қўрқаман. Мўъжиза туфайли бирор жойим жароҳатланмади. Кўплаб анжомларим, жумладан, бош кийимим синди.Девин Стрэттон
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)