Россиянинг Владимир вилояти, Александров шаҳрида туғилган чақалоққа Шойгу исми қўйилди. Шуниси ҳам борки, у Путин Жўраев исм-шарифли болакайнинг жияни ҳисобланади, дея хабар беради «Вести.ru».
Чақалоқнинг бўйи 50 сантиметр, вазни, 3,2 килограмм бўлиб, тўлиқ исми-шарифи Шойгу Хурмадович Жўраевдир. Унинг исмини бобоси Раҳмон Жўраев танлади.
«Шойгу Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигини тиклади. У набирам унинг шарафига аталган исм билан аталишига лойиқ инсон», — дея таъкидлади бобо.
Жўраевлар оиласи тожикистонлик бўлиб, бир неча йил аввал Россияга кўчиб келган. Оила беш йил давомида Москвада яшаб, кейин Александров туманининг Легково қишлоғига кўчиб келди. Олдинроқ бу оила 2 ёшли Расулнинг исмини Путинга ўзгартирганди.
Маълумот учун, ҳозирда Россия Мудофаа вазири ҳисобланган Сергей Шойгу 1991 йилдан 2012 йилгача мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбарлик қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)