Норвегия ҳарбий-ҳаво кучлари раҳбари лавозимига илк бор аёл зобит тайинланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
49 ёшли генерал-майор Тонье Скиннарланд аслида мамлакат ҲҲК раҳбари вазифасини бу лавозимда ишлаб келган ҳарбий ўтган йил октябрида вафот этганидан бери бажариб келаётганди.
Тонье Скиннарланднинг Норвегия армиясидаги умумий иш стажи 30 йилни ташкил этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)