Канаданинг Квебек шаҳридаги ислом маданий маркази масжидида отишма рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Масжид имомига кўра, отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Гувоҳлар отишма чоғида масжидда 40 га яқин киши бўлганини билдирмоқда.
Ҳодиса жойида ҳуқуқ-тартибот идораларининг қуролли отряди ишламоқда. Полиция икки нафар гумонланувчини қўлга олди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)