Ҳиндистондаги йўл-транспорт ҳодиса туфайли камида бир киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ҳодиса Жайпур шаҳридан 25 километр узоқликдаги Жайпур—Агра автомагистралида қуюқ туман сабабли рўй берди.
NDTV телеканалига кўра, 30 та транспорт воситаси — автомобиллар, автобуслар ва юк машиналари тўқнашди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)