• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дональд Трамп муҳожирларга қарши. Асосий маълумотлар: АҚШ аэропортларида намойишлар бошланди, судьялар президент фармони ижросини тўхтатиб қўйди

    Дональд Трамп мусулмон мамлакатлардан келаётган муҳожирларнинг АҚШга киришини чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан кейинги биринчи кунда АҚШ чегара хизматлари 200 нафарга яқин одамни қўлга олди. Аэропортларда муҳожирларнинг қўлга олинишига қарши намойишлар бошланди; ўнлаб халқаро етакчилар ва бошқа нуфузли шахслар Трампнинг кўрсатмаларини танқид остига олди. Намойишларнинг биринчи куни якунига кўра, суд президент фармони ижросини тўхтатиб қўйди. Meduza нашри Трамп ва мусулмон мамлакатлар муҳожирлари қарама-қаршилигининг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтди.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Дональд Трамп 27 январь куни АҚШга қочоқларнинг киришини чеклаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Фармонга мувофиқ, барча қочоқларни қабул қилиш тўрт ойга тўхтатилади. Бундан ташқари, фармон Ироқ, Сурия, Эрон, Судан, Ливия, Сомали ва Яманнинг ҳатто АҚШ визасига эга фуқароларига мамлакатга киришни уч ойга тақиқлайди. Чеклов «грин-карта» эгаларига — яъни, АҚШда расман яшаш ва ишлаш учун гувоҳномага эгаларга ҳам тааллуқли. CNN’нинг ёзишича, энди «грин-карта»нинг мавжудлиги номлари санаб ўтилган мамлакатлардан келганларнинг АҚШ ҳудудига киритилишига асос бўла олмайди. Трамп мазкур фармон террорчиликка қарши кураш учун зарурлигини таъкидлаган.

    Ҳукумат бу фармонни қандай талқин қилиш кераклигини дарҳол англай олгани йўқ. CNN маълумотларига кўра, одатдаги амалиётдан фарқли равишда, бу ҳужжат Адлия вазирлиги мутахассислари иштирокисиз тайёрланган — вазирлик вакиллари одатда ижро ҳокимияти учун фармон ва қонунлар ижроси бўйича йўриқнома тайёрлаб берарди. Бундан ташқари, чегара хизматига масъул ҳисобланган вазирлик ҳам фармон матни билан фақат ҳужжат имзоланаётган кунда танишишга муваффақ бўлган.

    CNN’нинг хабар беришича, чегара хизмати чеклов айнан қайси мамлакатларнинг фуқароларига дахл қилишини дастлаб билмаган. Ҳужжатда мамлакатларнинг номи кўрсатилмаган: у Обама маъмуриятининг визасиз киришни чеклаш тўғрисидаги низоми билан тасдиқланган мамлакатлар рўйхатига ҳавола беради (мазкур низомга мувофиқ, номлари кўрсатилган мамлакатларда бўлган хорижликлар ҳам АҚШга визасиз кира олмайди).

    Дастлаб вазирлик ходимлари фармон «грин-карта»си борларга таъсир қилмайди, деган фикрга келган; бу ҳақдаги тегишли маълумотномалар аэропортларга йўлланган. Бироқ кўп ўтмай Оқ уй «грин-карта» эгаларининг АҚШга киритилиши масаласи индивидуал тарзда ҳал этилиши лозим, деб туриб олган.

    28 январь куни Америка ҳукумати Трампнинг кўрсатмасини бажаришга киришди. Президент фармонида кўрсатилган мамлакатлардан келаётганларни аэропортларда қўлга олиш бошланди. The New York Times’нинг ҳисоб-китобига кўра, биринчи куни Кеннеди аэропорти ва мамлакатнинг бошқа халқаро аэропортларида 200 нафарга яқин одам қўлга олинган. Reuters’нинг хабар беришича, Қоҳира аэропортидаги авиакомпанияларга фармонда кўрсатилган мамлакатларнинг фуқароларини АҚШга олиб кетиш тақиқланган — уларнинг визаси ёки «грин-картаси» бўлса ҳам.

    АҚШнинг йирик аэропортларида Трампнинг фармонига қарши норозилик намойишлари бошланди. Шанба куни тонгдан Нью-Йорк, Сан-Франциско, Чикаго, Сиэтл ва бошқа йирик шаҳарларнинг аэропортларида муҳожирларни қўллаб-қувватловчи намойишлар бўлиб ўтди. Аэропортларга келган одамлар президентнинг ҳаракатлари аксилконституциявий деб топилишини талаб қилган. Бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишларида минглаб одамлар қатнашмоқда.

    Трампнинг кўрсатмаларига халқаро ташкилотлар ва бир қатор мамлакатларнинг етакчилар қарши чиқди. Хусусан, Канада бош вазири Жастин Трюдо Америка аэропортларида қўлга олинган одамларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Трампнинг фармонини Германия канцлери Ангела Меркель (у 2015 йилги миграция инқирози вақтида қарийб миллион қочоқни Германияга жойлаштиришга рози бўлган эди), Буюк Британия бош вазири Тереза Мей ва АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт танқид қилди. Сиёсатчилар қаторига бошқа нуфузли шахслар, хусусан, Facebook раҳбари Марк Цукерберг ва Google асосчиси Сергей Брин ҳам қўшилди — Вергеънинг ёзишича, Брин ҳатто Сан-Франциско аэропортида намойишчилар билан бир сафда турган. Айни вақтда, The New York Times’нинг қайд этишича, бир қатор ташкилотлар, хусусан, терактлар натижасида яқинларини йўқотган америкаликлар бирлашмаси Трампнинг фармонини олқишлаган.

    29 январга ўтар кечаси судлар президент фармони ижросини тўхтатишни бошлади. Визаси бўлгани ҳолда, Нью-Йорк аэропортида қўлга олинган икки Ироқ фуқароси номидан ҳуқуқ ҳимоячилари Бруклиндаги федерал округ судига даъво билан мурожаат қилган. Судья бу ва бошқа одамларнинг АҚШга киришини рад этиш билан уларга «тузатиб бўлмас зарар» етказилади, деб ҳисоблади ва уларнинг депортациясини 90 кунга тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Кейинроқ Трампнинг фармони ижросини тўхтатувчи суд қарорлари Бостон, Александрия ва Сиэтлда ҳам қабул қилинган.

    Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

    30.01.2017, 11:10   Изоҳ (0)   15271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канаданинг Квебек шаҳри масжидидаги отишма туфайли 5 киши ҳалок бўлди

    30.01.2017, 11:06

    Ҳиндистонда қуюқ туман туфайли 30 машина тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

    30.01.2017, 10:57

    Суриянинг Дайр-аз-Зор шаҳрида ўққа тутишлар оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

    30.01.2017, 10:05

    12 нафар Нобель мукофоти совриндорлари Трампнинг муҳожирлар ҳақидаги фармонига қарши петицияни имзолади

    30.01.2017, 10:00

    Эрон Трампнинг фармони туфайли АҚШга норозилик билдирди

    30.01.2017, 08:01

    Эрон ташқи ишлар вазири Трампнинг миграция сиёсатини «экстремистлар учун совға» деб атади

    29.01.2017, 22:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.