Ушбу мақолада дунёга танилган баъзи супермоделларнинг гўзаллик борасидаги сирлари билан танишасиз.
Адриана Лима
Модель Адриана Лиманинг фикрича, гўзал тери учун энг яхши восита – чой дарахти ёғи бўлиб, терининг муаммоли жойларига бир кунда 2 маҳал суришни тавсия қилади.
Ирина Шейк
Ирина Шейк ҳар куни юзини муз парчаси билан артиб, бодрингли ниқоб қилишини ва юз терисини парвариш қилишда оддий кокос ёғидан фойдаланишини айтди.
Миранда Керр
Австралиялик модель Миранда Керр қимматбаҳо пилинглар ўрнига оддий бадан чўткасидан бемалол фойдаланиш мумкин деб ҳисоблайди. У табиий чўтка ёрдамида бутун баданини массаж қилиб чиқади. Натижада қон айланиш яхшиланади, тери силлиқлашади ва целлюлит йўқолади.
Изоҳ (0)