Байрам кунларининг тўкин-сочин, лаззатли таомларидан кейин организмда «катта тозалаш» ўтказиш зарур бўлади.
Бундай тозалаш ёрдамида ичакларда ҳазм бўлмасдан йиғилиб қолган овқат қолдиқларидан, касаллик қўзғатувчи бактерия ва заҳарли моддалардан тезда қутуласиз.
Лавлаги ёрдамида тозалаш
Ўртача катталикдаги лавлагини майда қирғичдан ўтказинг ва сувини сиқиб олинг. Сиқилган лавлагини майда думалоқчаларга ажратинг ва буларни ҳар овқатланишдан 30 дақиқа олдин истеъмол қилинг. Лавлаги шарбатини эса овқатдан сўнг ёки ухлашдан олдин ичиш тавсия қилинади.
Сули ёрдамида тозалаш
Ярим пиёла сули ва шу миқдорда гуручдан қуюқроқ қилиб бўтқа тайёрланг. Тайёр бўлган бўтқадан 1 пиёла олинг ва 2,5 пиёла илиқ сув билан аралаштириб енг. Унга ёғ ва шакар қўшиш мумкин эмас, бироз туз солишингиз мумкин. Бўтқани 2—3 кун давомида нонушта ва кечки овқат ўрнида ейиш тавсия қилинади.
Зиғир ёрдамида тозалаш
100 грамм зиғир уруғи ва 250 грамм зайтун ёғи олинг. Зиғир уруғини қаҳваэзгич ёрдамида майдаланг ва ёғ билан аралаштиринг. Аралашмани 7 кун давомида салқин, қоронғу жойда сақланг ва вақти-вақти билан қўзғаб туринг. Айтилган муддатдан сўнг бир кунда 3 маҳал, овқатланишдан 1 соат олдин ва 1 ош қошиқдан 10 кун давомида ичинг.
Изоҳ (0)