Бу мақолада сиз кўп маблағ сарфламасдан чиройли ва ҳозирги мода тренди бўйича кийиниш тўғрисидаги стилист тавсиялари ва мутахассис маслаҳатлари билан танишасиз.
Кийимлардан кўра аксессуарларга эътибор бериш муҳимроқдир. Агар брендли буюмлар олмоқчи бўлсангиз яхшиси, аксессуарлар: оёқ кийим, сумка, камар ёки тақинчоқларни танланг. Оддий жинси ва футболкани ҳозирги модадаги чиройли оёқ кийими, сумка ёки тақинчоқлар билан бирга кийсангиз ўзгача кўринишга эга бўласиз.
Қоида бўйича устки кийимлар – пальто, куртка, плаш ва пўстинлар юқори сифатли, тоза, ўзингизга ёқадиган услубда ва ярашиб турувчи бўлиши зарур. Шунинг учун тўплаган маблағингизни устки кийимлар учун сарфлаганингиз маъқул.
Ўзингизга 100% ёқмаётган буюмни иккиланаётган бўлсангиз, яхшиси, сотиб олманг.
Либосларингизни такрорловчи буюмларни масалан, бешинчи жинсини ёки учинчи футболкани сотиб олманг.
Агар маблағингиз чегараланган бўлса, эски ёки кийим шкафида кийилмай қолиб кетган буюмларингизни қайтадан ўзгартириб тикишни ўрганинг.
Изоҳ (0)